АЛЛАТРА ТВ — бу янги форматдаги халқаро интернет-телевидение. У одамларни Ердаги иқлим ўзгаришларини тадқиқ этиш, ушбу глобал ўзгаришларга таъсир этувчи омилларни ўрганиш, табиий офатларнинг кучайиши билан боғлиқ таҳдидлар ҳақида одамларни хабардор қилиш, шунингдек, иқлим билан боғлиқ вазиятдан чиқиш йўлини топиш мақсадида халқаро ҳамкорлик учун шароит яратиш йўлида одамларни бирлаштиришга қаратилган глобал медиа платформа.
АЛЛАТРА ТВ — бу «АЛЛАТРА» халқаро ижтимоий ҳаракатининг ижтимоий аҳамиятга эга, кенг кўламли лойиҳаси бўлиб, унинг мақсади дунёда демократик, маънавий, ахлоқий ва маданий қадриятларни оммалаштириш, одамларни уларнинг ўзларидаги ва жамиятдаги ижобий ўзгаришларга илҳомлантириш.
Ерда ва космосда глобал иқлим ўзгаришини кузатишга қаратилган дастурлар
Бутун сайёра бўйлаб бир ҳафта давомида содир бўлган катаклизмлар ҳақида табиий офатлар гувоҳларидан янгиликлар ва видео ҳисоботлар.
Иқлимшунослар, вулқоншунослар, сейсмологлар ва бошқа мутахассислар билан Ерда содир бўлаётган иқлим ўзгаришларига бағишланган интервьюлар
Фан, тарих, психология, маданият мавзуларига оид илмий-оммабоп видео лойиҳалар
Инсон ва жамият, ўз устида ишлаш, маънавий-ахлоқий баркамоллик мавзуларида блогерларнинг видео лойиҳалари
Кўнгилочар видео-контент
АЛЛАТРА ТВ — бу турли давлатларда инглиз, рус, француз, испан, португал, немис, хитой, япон, грузин ва бошқа кўпгина тилларда видеоларни намойиш этадиган интернет-каналлар.
АЛЛАТРА ТВнинг ўзига хослиги, бу жамиятнинг ўзидан чиқаётган ташаббус эканлигида. Видеоларни дунё бўйлаб одамлар ишидан бўш вақтида, кўнгилли асосда яратишади. Ҳамфикр ташаббускор инсонларнинг халқаро жамоаларида ҳар бир инсон бирлашиб, ўз ижодий салоҳиятини намоён этиши мумкин.
Одамлар аллақачон ҳаракат қилишяпди ва ўзлари демократик тамойилларга мос келадиган, энг яхши инсоний фазилатларни ривожлантиришга ёрдам берадиган ва ҳақиқатдан ҳам дунёни яхши томонга ўзгартирадиган ахборот майдонини яратишяпди.
АЛЛАТРА ТВ-даги барча видеоларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, улар дунёда содир бўлаётган воқеалар ҳақида ҳалол ва ростгўй маълумотларни акс эттиради.
Дунё бўйлаб ҳар бир инсон АЛЛАТРА ТВга қўшилиб, ижтимоий муҳим масалаларни эркин муҳокамасида иштирок этиш, ўз фикрини билдириш, ҳамфикр одамларнинг халқаро жамоаси билан биргаликда видеолар яратиш ва шу каби бунёдкор ғояларни амалга ошириши мумкин!