Келажак бугундан бошланади. Агар бизни ҳеч бўлмаганидан 10 йил олдин танқид қилмасдан эшитишганида, тасаввур қилинг, биз аллақачон биргаликда нималар қилган бўлар эдик. Ахир ҳозир бизнинг шаҳарларимизни сув ювиб кетардими? Бизнинг уйларимиз ёниб кетардими? Зилзилалар цивилизацияни йўқ қилардими? Йўқ, дўстлар, биз, инсоният сифатида, буларнинг барчасини аллақачон назорат қилган бўлар эдик. Аммо биз одамлар сифатида ўзимизга ўхшаган одамларни эшитишга ўзимизда куч ҳам, ақл ҳам топмадик. Аммо уларни устидан кулишга, танқид қилишга ва «АЛЛАТРА»га қарши курашаётганларни қўллаб-қувватлашга ўзимизда куч топдик. Ахир ҳозир «Бунёдкор жамиятда» иқлим ўзгаришига ва бошқа барча билимларни «Бунёдкор жамиятга» «АЛЛАТРА» кўнгиллилари олиб келган. Агар бизнинг форумларимизни эсласангиз, биз ҳақиқатдан ҳам иқлим Цербери аллақачон шу ерда экани ва у буткул бизнинг ҳаётимизни ўзгартираётгани, агар биз ҳаммамиз биргаликда ҳеч нарса қилмасак, бундан ҳам ёмон бўлиши ҳақида кўп гапирганимизни кўрасиз. Биз фақатгина фактларни келтияпмиз. Аксарият одамлар ҳозир дунё бўйлаб юзага келган вазиятни тушунишмайди ва ҳар доим қандай яшаган бўлса шундай яшашни давом этишяпди. Гарчи ҳар куни содир бўлаётган воқеалар яна бироздан кейин биз бошқа ҳеч нима гапира олмаслигимизга ишора қиляпди. Ана ўшанда ҳаммага етиб боради. Қўлидан келганича ҳар қандай йўл билан ҳокимиятни ушлаб қолишга ҳаракат қилаётганлар, ўргимчак каби бутун дунё бўйлаб ипларини тортиб ҳукмронлик қиладиганлар бу сафар ҳам аввалги сафардай ҳаммаси ўтиб кетишига умид қилишяпди. Ўтиб кетмайди! Прогрессияга қаранг. Ахир, биз фақатгина келгуси йил ҳақиқий иқлим ўзгаришига ва бу ҳақиқий циклга кириб борамиз. Лекин шу йилнинг ва ўтган йилларга қараб хулоса қилинг. Бу бизнинг дунё ва кўп нарса бизнинг танловимизга боғлиқ! Энг аввало биз киммиз: Биз одаммизми? Биз бирлашишга қодирмизми? Оддий инсоний амалларга қодирмизми? Биз ўзимиз яшашни истаган дунёни қуришга қодирмизми? Умуман гапирадиган бўлсак биз бу дунёни қутқаришга қодирмизми? Ёки қодир эмасмизми? #Ҳаёт #ИқлимИнқирози #БунёдкорЖамият