Бу ҳар биримизга таълуқли! Бизни яқин даврда қандай келажак кутяпти? Юқори технологияларнинг ўта тез ривожланиши. Инсон ақли, ифодали фикрлаши ва сезгирлигидан устун бўлган мустақил фикрлайдиган, мустақил равишда ўрганадиган кўп функционал машина, яъни, ягона сунъий интеллектнинг яратилиши. У инсоният ҳақидаги барча маълумотларни қайта ишлашнинг ягона маркази сифатида инсон ҳаётининг барча соҳаларини бошқаради. Суперинтеллект: оммавий назоратми ёки ақлли ёрдамчими? Нима учун сунъий интеллект соҳасида дунёнинг етакчилари орасида устунлик қилиш учун кураш олиб борилмоқда ва истеъмолчилик тафаккурга эга бўлган инсоният учун бу қандай оқибатларни олиб келиши мумкин? Бу ҳаммамизга таълуқли! Одамларнинг ўринларини роботлар босиб олишади. Технологик ишсизлик. Афзалликлар ва камчиликлар, таҳдидлар ва хатарлар: Сунъий интеллектнинг одамлар ҳаётига билинмас тарзда кириб келиши ва бунинг оқибатлари. Қайси касблар биринчилар қаторида йўқ бўлади? Нима сабабларга кўра инсон ҳаётини енгиллаштиришга қаратилган технологиялар уни иш жойидан ва тирикчилигидан маҳрум қилади? Бугунки кун мисоллари, инсоният фаолиятининг қайси соҳаларига сунъий интеллект ўрнатилди: тиббиёт, саноат ва қишлоқ хўжалиги, илм-фан, таълим, санъат, кино саноати, кўнгилочар санъати, коҳинлик ташкилотлари ва ҳоказолар.
Бу ҳар кимга таълуқли! Ўз ҳаётини қандай сақлаб қолиш мумкин? Келгуси йилларда сайёрамиздаги умумжахон кескин иқлим ўзгариши даврида инсоният қандай омон қолиши мумкин? Даврийликдан қандай омон чиқиш мумкин? Келгуси йилларда замонавий ҳалокатларга, илгари ҳеч қачон инсоният дуч келмаган умумжахон муаммоларга дош бера оладиган ягона инсоният цивилизациясини қандай қуриш мумкин? Ҳар биримиз ўз танловимизни қилишимиз керак! Ҳақиқат вақти келди!